14.03.2024 00:05
1743
Теглар
Эрон Про лигаси. Теҳрон дербисида муроса кўчаси танланди, Машарипов ва Ўрунов асосий таркибда ўйнади

Эрон Про лигасида мавсумнинг энг муҳим учрашуви Теҳрон дербиси якунига етди.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Истиқлол» ва «Персиполис» ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу куни мезбонлар сафида Жалолиддин Машарипов 73-дақиқагача тўп сурган бўлса, «армиячилар» сафида Остон Ўрунов тўлиқ ўйин ўтказди.

Шу тариқа, «Истиқлол» 43 очко билан 1-ўринда қолди, «Персиполис» 40 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Эрон про лигаси. 20-тур

13 март (чоршанба)

Истиқлол – Персиполис – 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар