14.03.2024 22:42
1676
Теглар
«Барса» вице-президенти Ромеу лавозимини тарк этди. У клубнинг молиявий масалаларига масъул эди

Каталония клуби вице-президенти Эдуар Ромеу «Барселона»ни тарк этишга қарор қилди.

Жамоа расмий сайти «Барселона» клубида иқтисодий масалаларга масъул бўлган вице-президент Эдуар Ромеу лавозимини тарк этиш учун ариза ёзганини маълум қилди.

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Эдуар Ромеунинг истеъфосини қабул қилиб, уни иқтисодий бўлим раҳбари сифатидаги ишлари учун миннатдорчилик билдирган.

Маълумот учун, Эдуар Ромеу 2021 йилдан буён клуб вице-президенти сифатида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Хави клубнинг молиявий ҳолати ёзда яхши трансферларни амалга оширишга йўл қўймаслигини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар