14.03.2024 17:27
9943
Теглар
Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАда нега асосий таркибда тушмаяпман? Бу савол мураббийга»

ЦСКА яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев сўнгги ўйинларда нега асосий таркибдан ўрин олмаётганини билмаслигини айтди.

Ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи Москва клубининг сўнгги ўйинларида асосан захирадан майдонга тушмоқда.

— Федотов нега асосий таркибдан ўрин олмаётганингни тушунтирдими?

— Йўқ.

— Бу Осиё кубоги билан боғлиқ бўлиши мумкинми?

— Билмадим. Бу савол мураббийга.

— Ўйинга жисмонан тайёрман дея оласанми?

— Ҳа, — дея жавоб қайтарган Файзуллаев Sport24 мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Аббосбек жорий мавсум РПЛда 15 ўйинда 2та гол ва 4та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар