14.03.2024 13:00
830
Теглар
18 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган «Алмерия»да бош мураббий ўзгарди

«Алмерия» янги бош мураббий тайинлаганини эълон қилди.

Октябр ойидан бошлаб ишлаган Гаиска Гаритано ўрнига Пепе Мел келди. 61 ёшли мутахассиснинг шартномаси ушбу мавсум охиригача тузилган.

Мелнинг охирги иш жойи Грециянинг ОФИ жамоаси эди. У «Бетис», «Лас Палмас», «Хетафе» каби клубларни ҳам бошқарган.

Ла Лигада 28-турдан кейин «Алмерия» 10 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 18 та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар