«Челси» афсонаси ва ва собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард мухлислар томонидан танқид қилинаётган Маурисио Почеттинони тарафини олди.
«Челси» мухлислари «Брентфорд» (2:2) билан ўйинда жамоа ютқазаётганда мураббийнинг истеъфосини сўраб, куйлашганди.
«Маурисиони яхши мураббий сифатида биламиз. У ҳурматга лойиқ. Аммо мухлислар истаётгандек натижага қисқа вақт ичида эришиб бўлмайди. Мухлислар мураббийни ёки ёш ўйинчини айблаётганда бироз эҳтиёткор бўлишса яхши бўларди. Ҳар ҳолда мени футболчилик давримда бундай ёш ўйинчилар Дидье Дрогба, Жон Терри сингари ўйинчиларнинг машғулотларини захирадан ёки майдон четидан кузатиб ўтиришарди. Ҳозир эса бундай ёшлар таркибда ўйнамоқда. Улардан дарҳол жиддий ўсишни талаб қилиш ноўрин», - дейди Лэмпард.
Маълумот учун, «Челси» АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.