«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Интер»га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Мен содир бўлаётган ҳамма нарсани тушунаман. «Атлетик» билан ўйингача жуда яхши мавсум ўтказаётгандик. Испания Кубогида яримфиналгача бордик, чемпионатда жуда яхши ўйин кўрсатдик, Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидамиз.
Европанинг айни вақтдаги энг яхши жамоасига меҳмонда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Сўнгги 4-5 ўйинда жамоа ўз савиясини сақлаб қола олмади. Футбол эса хатоларни кечирмайди.
Камбэк? Айтадиган кўп гапим йўқ. Ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Футболчиларимга ва жамоамга 100 фоиз ишонаман, яхши ўйин кўрсатишимизни биламан.
Шанба куни («Кадис»га 0:2 ҳисобида ютқазди) яхши ухламадим, лекин якшанба куни эрталаб қуёш чиқди ва биз давом этдик. Нимага қодир эканлигимизни биламан. Ажойиб рақибга қарши қандай таркиб танлашни биламан», — дея «матрасчилар» устозининг сўзларини келтиради Marca.
Мадрид клуби Миландаги баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб беллашуви бугун, 13 март куни ўтказилади.