13.03.2024 14:53
846
Теглар
«Лацио» Сарри истеъфога чиққанини эълон қилди. Мартушелло клубда бош мураббий вазифасини бажаради

Маурицио Сарри «Лацио» жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Рим клуби расмий сайти италиялик мутахассис билан хайрлашганини эълон қилди. Сарри жамоадан истеъфога чиқиши борасида ариза ёзган. «Лацио»да унинг ассистенти сифатида ишлаган Жованни Мартушелло бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

«Лацио» Сарри қўл остидаги сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учради. Клуб А Серияда 9-ўринда бўлса, ўтган ҳафтада ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида «Бавария» томонидан турнирдан чиқариб юборилганди.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Сарри истеъфога чиқиши борасидаги қарорини Рим клуби раҳбариятига маълум қилиб, жамоа билан хайрлашгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар