13.03.2024 11:11
2504
Теглар
Иниеста келажакда «Барса»ни бошқармоқчилигини айтди

Андрес Иниеста «Барселона»ни бошқариш истаги борлигини маълум қилди.

«Идеал ҳолда, ҳа. Лекин ҳали олдинда узоқ йўл бор. Мен ҳали ҳам ўйнаяпман, мураббийлик лицензиям ҳам йўқ.

Мураббийлик ва спорт директори лицензиясини оламан, кейин кўрамиз», — деди «кўк-анорранглилар»нинг собиқ яримҳимоячиси La Gazzetta dello Sport нашрига.

Маълумот учун, 39 ёшли испан ҳозирда БААнинг «Эмирейтс» клубида ўйнамоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар