13.03.2024 16:02
2676
Теглар
Фарғона вилояти ҳокими «Нефтчи» олдига чемпионлик вазифасини қўйди

Бугун, 13 март куни Фарғонада «Нефтчи» клубининг таништирув маросими ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган тақдимот маросимида жамоанинг барча ўйинчиларига либослар топширилди.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти саналмиш Хайрулло Бозоров футболчилар ва мухлислар билан учрашувда «Нефтчи» клуби олдига илк марта чемпионлик мақсадини қўяётганини маълум қилди.

«Бу йилги мақсад битта, бу ҳам бўлса фақат – чемпионлик! Мавсум якунида сизлар билан жамоамизни қучоқ очиб, чемпионлик билан табриклаш насиб қилсин», - деди Хайрулло Бозоров. 

Маълумот учун, Виталий Левченко мураббийлигидаги «Нефтчи» ўтган мавсум 5-ўринни эгаллаган бўлса, жорий мавсум дастлабки икки турда 6 очко жамғариб, «Қизилқум» билан бирга турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар