13.03.2024 14:36
3253
Теглар
«Челси» ёзда Лукаку, Кепа ва яна 3 футболчисини сотмоқчи

«Челси» ёзда 5 футболчисини сотмоқчи.

Аввалроқ клуб хўжайини Тодд Боули Саудия Арабистони лигасининг футбол бўйича директори Майкл Эменало билан учрашгани маълум бўлганди — улар эҳтимолий трансферларни муҳокама қилишган бўлиши мумкин.

Ўтган йили Лондон клуби Ромелу Лукакуни Саудия клубларига таклиф қилганди, аммо форвард Яқин Шарққа кўчиб ўтишдан бош тортган ва ижара асосида «Рома»га қўшилганди. The Telegraph хабарига кўра, «Челси» белгиялик футболчини 2024 йилнинг ёзида ҳам сотишга уриниб кўради. Унинг шартномасидаги товон пули 37 млн фунтни ташкил қилади.

Қайд этилишича, «Челси»да 7 йил ишлаган Эменало Лукакунинг «Андерлехт»дан трансферида шахсан иштирок этган, кейинроқ уни «Эвертон»дан «кўклар» сафига қайтаришга ҳаракат қилган.

«Челси» Лукакудан ташқари дарвозабон Кепа Аррисабалага, ҳимоячилар Трево Чалоба ва Марк Кукуреля, ҳужумчи Армандо Брояни ҳам сотиш ниятида. 

Клуб билан шартномаси 2025 йилда тугайдиган Конор Галлаҳернинг келажаги ҳам сўроқ остида.

Қайд этилишича, Чалоба, Броя ва Галлаҳер Саудия Арабистони клубларига таклиф қилинмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар