13.03.2024 11:35
1492
Артета: «14 йилдан сўнг чоракфиналга чиқиш? Жуда хурсандман. Аммо бу — «Арсенал»дек клуб учун узоқ муддат»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа 2010 йилдан сўнг илк бор Чемпионлар Лигаси чоракфиналига чиққани ҳақида гапирди. 

Лондон клуби 1/8 финалда «Порту»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди. 

«Жуда ҳам бахтлиман! 14 йил ўтди, бу — «Арсенал»дек клуб учун узоқ вақт. Бу қанчалик қийин бўлганини кўрсатади.

Мўжизавий лаҳза келиши учун кўп меҳнат қилишимиз керак эди. Биз стадионда ақл бовар қилмайдиган энергия яратишни бошладик. 

Ҳаммамиз бунга эришишга ҳаракат қилдик ва биргаликда муваффақият қозондик», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар