13.03.2024 17:26
1372
Араухо «Барса»даги келажаги ҳақида: «Ҳаммаси клубга боғлиқ. Хавидан миннатдорман, унинг қўл остида ўйинчи сифатида ўсдим»

Роналд Араухо «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди.

«Барса»даги келажагим масаласида ҳаммаси клубга боғлиқ. Бу жамоада қанчалик бахтиёр эканимни барча билади.

Чемпионлар лигасида чоракфиналга чиққанимиздан хурсандмиз. Мухлисларимиз қаршисида ажойиб ўйин намойиш этдик. 

Албатта, Хавининг жамоада қолишини истардик. Аммо кетиш – унинг қарори. Биз ундан миннатдормиз, шахсан ўзим унинг қўл остида ўйинчи сифатида ўсдим. Шу боис ундан миннатдор бўлиб қоламан», - дейди уругвайлик ҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар