12.03.2024 15:41
2319
Теглар
Жокович «Masters» турнирида 123-рақамли теннисчига ютқазиб қўйди

Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Индиан-Уэллсдаги «Мasters» турнирининг 1/16 финалида сенсацион тарзда мағлубиятга учради.

Италиялик теннисчи (АTP рейтингидаги ўрни — 123) Лука Нарди Жоковични уч сет якунига кўра, 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди. 

20 ёшли Нарди фаолиятида илк маротаба ATP рейтингида топ-10ликда турувчи теннисчидан устун келди. 

Жокович эса 2022 йилнинг февралидан сўнг топ-100ликда бўлмаган рақибга енгилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар