Тен Ҳаг бош мураббий экан, Санчо «МЮ»га қайтишни хоҳламайди
Жейдон Санчо ортиқ Эрик тен Ҳаг қўл остида ўйнашни истамайди.
Bild нашри хабар беришича, нидерландиялик мутахассис лавозимини сақлаб қолса, вингер «Манчестер Юнайтед»га қайтишдан бош тортади. Футболчи фаолиятидаги пасайишда 54 ёшли мураббийни айбдор деб билади.
Агар тен Ҳаг ёзда «МЮ»да қоладиган бўлса, 23 ёшли инглиз клубдан уни сотишларини талаб қилади.
Ҳозир Жейдон «Боруссия»да ижарада ўйнамоқда ва Бундеслигада 8 ўйинда 1 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар