12.03.2024 19:51
1044
Теглар
«Селта» Бенитесни истеъфога чиқарди. Клуб сўнгги ўйинда «Реал»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди 

Рафаэл Бенитес «Селта» клубидан истеъфога чиқарилгани эълон қилинди.

Клуб расмий баёнотида айтилишича, Бенитеснинг истеъфосига жамоанинг қониқарсиз натижалари ва ўйинида ўзгаришлар кузатилмагани сабаб бўлган.

Бенитес «Селта»ни 2023 йилнинг июн ойида қабул қилиб олганди. Виголиклар Ла Лига доирасидаги сўнгги ўйинда «Реал»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, 17-ўринга тушиб кетганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар