«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 28-туридан ўрин олган «Нюкасл»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу футбол: гоҳ завқланасан, гоҳ қийналасан.
Биз ажойиб ўйинчиларга эга жуда яхши жамоага қарши ўйнадик, қийин бўлди. «Челси» ғалаба қозонди, энг муҳими — 3 очко. Олдинга интиламиз.
Ҳужумкор ўйинчилар ўзларини ишончли ҳис қилишлари ва гол уриш орқали ўйинларда ғалаба қозонишимизни билишлари муҳим. Лекин кераксиз хатолардан сўнг икки бор тўп ўтказиб юборганимиздан бироз афсусдаман. Аммо биз шу тариқа ривожланамиз.
Сўнгги ўйинлардаги ягона ёмон натижа «Ливерпул»га қарши Лига Кубоги финалидаги мағлубият эди.
Ўтган мавсумдаги омадсизликка баҳо бера олмайман. Ўтган мавсумда «Стэмфорд Бриж»да ғалаба қозониш даҳшатли туш эди. Энди биз ўйинларни ютяпмиз, анча ишончлимиз.
Бошқача жамоа қуряпмиз, буни қабул қилиш керак. Бугун мухлислар ҳам яхши қўллаб-қувватлашди. Олдинга интилишимиз ва кучли бўлишимиз керак», — дея лондонликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.