13.03.2024 02:11
3396
Теглар
ОЧЛ. «Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод»ни жавоб баҳсида ҳам мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида яримфинал жуфтлиги маълум бўлди. 

Саудия Арабистони дербисида «Ал Ҳилол» «Ал Иттиҳод»ни жавоб баҳсида ҳам 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал сари яна бир қадам ташлади. 

Риёд клуби яримфиналда ҳамшаҳари «Ан Наср»ни турнирдан чиқариб юборган «Ал Айн» (БАА) билан ўйнайди. 

ОЧЛ. 1/4 финал

Жавоб баҳси

Ал Иттиҳод Ал Ҳилол 0:2

12 март, «King Abdulla Sports City»

Голлар: Аш Шаҳрони (61), Малком (90+5). 

Ал Иттиҳод – Ал Маюф, Ас Скурк (Ал Ҳавсави, 66), Ҳегази, Луис Фелипе, Ал Олайян, Фабиньо (Фарҳан, 15), Файсал Ал Гамди, Аҳмад Ал Гамди (Ҳожи, 65), Ас Саҳафи, Ромарино (Ал Жамаан, 75), Ҳамидуллоҳ. 

Ал Ҳилол – Ал Овайс, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Аш Шаҳрони, Ал Фараж (Ал Ҳамдан, 54), Милинкович-Савич (Канно, 90+2), Рубен Невеш, Салим Ал Досари (Носир Ад Досари, 90+3), Малком, Митрович.

Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (10), Ал Жамаан (24), Аҳмад Ал Гамди (35), Ал Фараж (37), Фарҳан (55), Милинкович-Савич (68), Файсал Ал Гамди (85), Ҳегази (90+1). 

Четлатиш: Ҳамидуллоҳ (90+1).

Биринчи ўйин — 0:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар