12.03.2024 16:01
1447
«МЮ» Гринвудни сотишга тайёр 

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида Мейсон Гринвуд бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, англиялик вингер жорий мавсумда ижара асосида «Хетафе»да ўтказаётган бўлса-да, мавсум якунида клубни тарк этиши кутилмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан «МЮ»га тегишли бўлган Гринвудни клуб ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишга тайёр. 

Қайд этилишича, Мейсонга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида ОАВда хабарлар янграётган бўлса-да, Каталония клуби англиялик ҳужумкор яримҳимоячини қўлга киритиш учун ҳеч қандай иш олиб бораётгани йўқ. «Барса»нинг трансферлар бўйича режаларидан Гринвуд ҳозирча жой олмаган.

Маълумот учун, Гринвуд жорий мавсум Ла Лигада 23 ўйинда 6та гол ва 5та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар