12.03.2024 22:13
5324
Теглар
Месси, Роналду, Марадона, Пеле, Буффон ва Зидан – Роналдо барча даврларнинг энг яхши жамоасини тузди

 

Бразилия миллий жамоаси собиқ форварди Роналдо барча даврларнинг энг яхши ўйинчиларидан иборат рамзий жамоасини тузди.

 

Унга кўра, бразилиялик афсона дарвоза чизиғига Жанлуижи Буффонни киритган бўлса, ҳимоя чизиғига Кафу, Паоло Мальдини, Фабио Каннаваро ва Роберто Карлосни киритди.

 

Яримҳимоя чизиғидан Зинедин Зидан, Диего Марадона, Пеле ўрин олган бўлса, ҳужум чизиғига Лионель Месси, Криштиану Роналду ва ўзини киритган.

 

Роналдо ўтган йили орзусидаги жамоага Жанлуижи Буффон, Кафу, Франц Беккенбауэр, Паоло Мальдини, Роберто Карлос, Зико, Диего Марадона, Лионель Месси ва Роналдиньони киритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар