12.03.2024 09:24
1480
Теглар
«Лилл» базасидаги машғулот майдонига Азарнинг номи берилди

«Лилл» базасидаги машғулот майдони Эден Азар номи билан аталди. 

Белгия миллий жамоаси собиқ футболчиси «Лилл» тарбияланувчиси ҳисобланади.

Эден 14 ёшидан бошлаб «итлар» тизимида бўлган ва 2007 йилдан 2012 йилгача асосий жамоада ўйнаган. У клуб билан Франция чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айланган. 

Маросим якшанба куни бўлиб ўтди. Унда Азардан ташқари, «Лилл» президенти Оливе Летанг ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Клод Пюэл ҳам иштирок этишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар