12.03.2024 09:22
3980
Теглар
Италиядаги турнирда ўзбекистонлик 5 боксчи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.

Якунда эркаклар жамоаси ўзлари иштирок этган барча вазнда йўлланмага эга чиқишди, аёллардан эса фақат Сабина Бобоқулова Париж-2024 олимпиадасига бориш масаласини ҳал қилди. 

Италиядаги турнирда Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар:

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов

Ҳозиргача Ўзбекистон эркаклар жамоаси тўлиқ таркибда — 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқди. Аёллар эса фақат 2 та вазнда йўлланма олишган, олдинда Таиландда бўлиб ўтадиган лицензион турнир бор.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ҳангжоу-2022 Осиё ўйинларида совриндор бўлиш орқали Нигина Ўктамова, Абдумалик Халоков, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар