12.03.2024 13:42
2440
Теглар
Анри Париж Олимпиадаси учун Франция сафига Мбаппе, Гризманн ва Жируни чақирмоқчи

Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн ва Оливие Жиру 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин.

Олимпия жамоалари 23 ёшдан катта бўлмаган футболчилардан иборат бўлади. Аммо 23 ёшдан катта 3 ўйинчини таклиф қилиш мумкин.

Франция олимпия жамоаси бош мураббийи Терри Анри Париждаги турнирда 25 ёшли Мбаппе («ПСЖ»), 32 ёшли Гризманн («Атлетико») ва 37 ёшли Жирунинг («Милан») иштирок этишини истамоқда. Учаласи ҳам 2018 йилги жаҳон чемпионати ғолиблари.

Аввалроқ Мбаппе 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш ниятида экани бир неча бор хабар қилинганди. Бу ҳатто унинг бўлажак клуби бўлиши кутилаётган «Реал» билан ҳам муҳокама қилинган. 

Олимпия ўйинларида футбол дастури 24 июлдан 10 августгача бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар