11.03.2024 22:35
8487
Теглар
Жоау Канселу Чемпионлар лигасининг асосий фаворитини айтди

«Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселунинг фикрича, «Ман Сити» - 2023/24 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг асосий фаворити.

 «Манчестер Сити» — Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун асосий фаворит. Бу жамоанинг таркиби, ўйин услуби ва уларни ким бошқараётганидан келиб чиқиб шундай фикрдаман. Улар Чемпионлар лигасида кетма-кет ғолиб бўлиши мумкинлигига ишонаман», - дея Канселунинг фикрини келтиради Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Канселу 2023 йилнинг сентябр ойида ижара асосида «Ман Сити»дан «Барселона»га ўтиб, жорий мавсум 30 ўйинда 3та гол ва 4та ассист қайд этган. «Манчестер Сити» ўтган мавсум требл қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар