Суперлига 2-турининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.
Навоийдаги стадион чими тайёр эмаслиги сабабли «Қизилқум» Қаршидаги ўйинда «Сурхон»ни қабул қилди. Учрашувда Кухианидзе рақиб дарвозабони хатосидан кейин ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Шулая пеналтидан фарқни иккитага етказди.
Иккинчи бўлимда эса Термиз жамоаси аъзоси жарима майдони чизиғи устида йиқилгач, бош ҳакам пеналти белгилади. Абдусаломов 11 метрлик жарима нуқтасидан термизликларнинг мавсумдаги биринчи голига муаллифлик қилди – 2:1. Ҳисоб бошқа ўзгармади.
Шу тариқа, Жамшид Саидов мураббийлигидаги Навоий клуби икки ўйинда 6 очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра Суперлига пешқадамига айланиб олди.
Суперлига. 2-тур
«Қизилқум» - «Сурхон» 2:1
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Голлар: Георги Кухианидзе 23, Акаки Шулая 44 пеналтидан – Жаҳонгирбек Абдусаломов 70 пеналтидан.
«Қизилқум»: 12.Робертс Озолс, 8.Георги Куҳианидзе (4.Илҳомжон Ваҳобов, 78), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (79.Диёр Рахматиллаев, 73), 23.Самандар Шукруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев (7.Даврон Анваров, 73), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (29.Салоҳиддин Турсунов, 81).
«Сурхон»: 1.Артём Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов (77.Асадбек Каримов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 99.Камрон Сайдазимов (66.Беҳрўз Шайдулов, 59).