11.03.2024 11:44
2295
Теглар
ПФЛ жамоадошини симуляцияга ундаган Фарҳод Бекмуродов жазоланишини билдирди 

ПФЛ «Андижон» яримҳимоячиси Фарҳод Бекмуродовни жазолашни талаб қилади. 

«Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган «Андижон» — «Бунёдкор» (5:1) баҳсининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди. Лига мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди. 

Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисидан-да беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди. 

Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади. 

Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади», — деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар