Мак Аллистер Докунинг қўполлиги ҳақида: «Бу яққол пеналти эди. Ҳакам охирги қарорда адашди»
Алексис Мак Аллистер «Ливерпул» - «Манчестер Сити» (1:1) учрашувидан кейин фикрини билдириб, Доку билан бўлган вазиятда учрашув бош ҳаками хатога йўл қўйди деб ҳисобламоқда.
90+8-дақиқада Жереми Доку тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб бутсанинг таг қисми билан мезбонлар аъзоси Мак Аллистернинг кўкрак қисмига тегиб, рақибини йиқитди. Бош ҳакам Майкл Оливер пеналтини белгиламасликка қарор қилди.
«Бу яққол пеналти эди. Бошқа ҳеч нарса дегим йўқ. Ҳакам ўйин давомида яхши ишлади, аммо сўнгги қарорида хато қилди», - дейди аргентиналик футболчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар