11.03.2024 16:12
1282
Теглар
«Лечче» клуби рақиб ўйинчисини боши билан урган жамоа бош мураббийини истеъфога чиқарди

«Лечче» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Роберто Д’Аверсани «Верона» ўйинчиси билан тортишув учун истеъфога чиқарди.

А Серия 28-тури доирасида «Лечче» «Верон»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, мезбонлар бош мураббийи Роберто Д’Аверса «Верона» ҳужумчиси Том Анри билан тортишиб, уни боши билан урди. Анри бунгача Марин Понграчич билан тортишган эди. Ушбу тортишув учун бош ҳакам мураббий ва ўйинчини майдондан четлатди. 

Ўйиндан кейин «Лечче» клуби бош мураббийининг ҳатти-ҳаракатини қоралаган бўлса, бугун Роберто Д’Аверса истеъфога чиқарлиганини эълон қилди.

Маълумот учун, «Лечче» А Серияда 28 ўйинда 25 очко тўплаб, 15-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар