11.03.2024 08:57
5368
Клопп Докунинг Мак Аллистерга зарбаси ҳақида: «100% пеналти,  аммо ҳакамлар изоҳ топиб беришади»

Юрген Клоппнинг ишончи комилки, ҳакам «Ман Сити»(1:1) дарвозасига пеналти белгиламагани хато бўлди. 

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 9-дақиқада «шаҳарликлар» вингери Жереми Доку ўз жарима майдончасидан тўпни узоқлаштириш жараёнида «Ливерпул» яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг кўкрагига зарба бериб юборди ва аргентиналик футболчи майсага қулади.

Бош ҳакам Майкл Оливер ВАР билан маслаҳатлашиб, пеналти белгиламасликка қарор қилди. АПЛнинг 28-туридан ўрин олган ўйинда дуранг қайд этилди — 1:1.

«Бу 100% пеналти эди, аммо ҳакамлар изоҳ топиб беришади.  Бу майдоннинг исталган жойида 100% қоидабузарлик ва сариқ карточка бўларди. Агар тўп бўлмаганида Доку Мак Аллистерни ўлдириб қўярди. 

Эҳтимол, улар «ҳамма нарса унчалик аниқ эмасди», деган иборанинг орқасига яширинишлари мумкин. Албатта, бу пеналти, лекин уни амалга оширишга рухсат беришмади. 

Майли, мен учун асосийси, бугунгидек футбол ўйнай олишимиз. Жуда кўп гўзал нарсаларни кўрдим», — дея «Ливерпул» бош мураббийининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар