11.03.2024 21:48
1970
Теглар
Хави «Наполи»га қарши ўйин олдидан: «Барса» ЕЧЛда исталган жамоа билан рақобатлаша олади»

Хави ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги «Наполи»га қарши ўйин олдидан «Барселона» жамоаси Европанинг исталган клуби билан тенгма-тенг рақобатлаша олишини айтди.

«Наполи»га қарши баҳсда фаворит йўқ – 50/50. Аммо мухлисларимиз бизга катта устунлик келтира олишади.

Пеналтилар серияси бўлиши мумкинми? Биз ҳар қандай сценарийга тайёрмиз. Европада биздан яхши жамоаларни кўрмаяпман, шунчаки улар бошқа жамоалар. Исталган клубга қарши рақобатлаша оламиз. Фақатгина молиявий жиҳатдан ҳолатимиз ўзгармоқда», - дейди Хави.

Маълумот учун, Каталония клуби сешанба оқшомида «Наполи»га қарши майдонга тушади. Италиядаги баҳсда ҳисоб дуранг (1:1) билан якунланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар