«Манчесте Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 28-туридан ўрин олган «Ливерпул» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни жуда яхши бошладик, аммо рақибимиз — ажойиб жамоа. Уларга қарши ўйнаш осон эмас.
Биринчи бўлимда ташаббус бизда эди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда пеналтидан сўнг қийинчиликлар бошланди. Ўйин томошабинлар учун яхши ўтди.
«Энфилд»да ўйнаш қанчалик қийинлигини биламан. «Этиҳад»да ҳам осон эмас — «Ливерпул» бизнинг майдонимизда 8 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Иккала жамоа ҳам ҳақиқий жангчилар эканлигини исботлашди.
Ғалаба қозонишни яхши кўраман, лекин рақиб анча йиллардан бери ўз даражасини кўрсатиб келмоқда. Ҳамма яхши ўйин кўрсатди.
Клопп ва мен бир-биримизга ҳурмат кўрсатиш учун қучоқлашишимиз шарт эмас. У ўз клубини ҳимоя қилади, мен ҳам. Тарихимизнинг ўзи гапиради.
Олдинда ҳали 10 та ўйин бор, кўп нарса содир бўлиши мумкин», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports'га берган интервюсида.