«Дуранг ўйнаганимизда инқироз бошланган бўларди» — Анчелотти «Селта» билан ўйиндан сўнг
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 28-туридан ўрин олган «Селта»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ишга тўғри муносабат, интенсивлик, прессингни кўрдим. Чоршанба кунгидан («Лейпциг»га қарши, 1:1) яхшироқ ўйнаш қийин эмасди. Хурсандмиз. Бундай пайтда ҳар қандай ўйин тузоқ бўлиши мумкин.
Иккинчи голни ура олмаганимиз учун босим сездик. Ҳисоб 2:0 га айлангач, ишимиз осонлашди. Босим юқори, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Дуранг ўйнаганимизда, инқирознинг бошланиши бўларди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар