11.03.2024 13:02
3998
Теглар
Браҳим Диас Марокаш миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди

«Реал» яримҳимоячиси Браҳим Абдулқодир Диас Марокаш миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди, деб ёзади Фабрицио Романо ва Marca. 

24 ёшли футболчининг отаси — марокашлик, онаси — испаниялик. 

Браҳим Испаниянинг U17, U19 ва U21 жамоаларида ўйнаган, аммо миллий жамоага фақат бир марта — ўртоқлик баҳсига чақирилган. 

Испаниядан узоқ вақт давомида таклиф кутган Диас якунда Марокашни танлашга қарор қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар