11.03.2024 17:35
2217
Бокс. Руслан Абдуллаев – Олимпияда ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Италиянинг Бусто Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи жаҳон саралаш турнири бўлиб ўтмоқда. 

Олимпиадага йўлланмани тақдим этувчи турнирда -63,5 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев муваффақиятли одимини давом эттириб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.

Абдуллаев сербиялик Алексей Шендрикга қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалабани қайд этди ва ҳар 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар