10.03.2024 10:08
1948
Тен Ҳаг: «МЮ» қайтди. Рақибларга босим ўтказишда давом этамиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 28-туридан ўрин олган «Эвертон»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак, ҳар бир баҳс муҳим. 

Гарначо ўсмоқда ва бундан хурсандмиз. Бугун унинг ҳиссаси катта бўлди — югуриш, дриблинг. Бу томошабинлар учун ҳам жозибали — албатта, биз ниманидир кўрсатмоқчимиз. Менимча, пеналтилар ҳаққоний эди.

Ҳужумлар ва қарши ҳужумлардан қониқдим, лекин тўпни яхшироқ назорат қилишимиз керак. 

Иккита пеналтидан ташқари, 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Яхши ҳимояландик ва ҳужумларни бироз яхшироқ ташкиллаштиришимиз мумкин эди. Хотиржамроқ ўйнаб, тўпга кўпроқ эга бўлишимиз мумкин эди. 

«Эвертон» яхши ўйнади ва кучли прессинг қилди, бу эса дарвозамиз олдида кўплаб вазиятларга олиб келди.

Рэшфорд майдонда ҳам, жамоада ҳам яхши. Бугунги ўйин жамоавий руҳни кўрсатади. Бруну биринчи бўлиб гол урди, аммо бизда бошқа яхши пеналти тепувчилар ҳам бор. У жамоа билан яхши муносабатда. 

Биз жуда яхши ҳимояландик. Бизнинг xG рақибларимизникидан анча юқори. Баъзида жуда қуйида ҳимояланамиз ва буни яхши уддалаймиз.

Ғалаба муҳим эди. Вазиятни тўғрилаб, ўзимиздан юқоридаги жамоаларга босим ўтказишда давом этишимиз керак. 

Олдинда кўп ўйинлар бор. Биз қайтдик. Рақибларга босим ўтказишда давом этамиз – кейин нима бўлишини кўрамиз», — деди манкунианликлар устози TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар