10.03.2024 14:47
2427
Теглар
Ракитич: «Пересга браво. «Реал»ни авлодлар алмашинуви муваффақиятли ўтгани билан табриклаш мумкин»

Иван Ракитич «Реал» ва унинг президенти Флорентино Перес ҳақида гапирди.

«Фақат бу мавсум ҳақида гапирмаяпман. Улар мустаҳкам жамоага эга бўлиш ва бир неча йил давомида ҳукмронлик қилиш учун ҳамма нарса қилишмоқда. 

Чуқур ҳурмат билан айтяпман. Улар кўп йиллар давомида менинг рақибим бўлиб келган, аммо Флорентино Переснинг ишларини кўриб, «браво» дея оламан. Улар хоҳлаганларига эришмоқда. Режа бор.

Президентлар ҳар доим ҳам ҳамма нарсани тўғри қилишмайди. Лекин унинг футболчилар, клуб имижи — ҳаммаси бўйича қилган қарорлари тўғри. 

Пересни, энг аввало, «Реал»да авлодлар алмашинувини муваффақиятли амалга оширгани билан табриклаш мумкин», — деди «Барселона» клуби ва Хорватия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар