10.03.2024 15:28
902
Теглар
Матераззи: «Ҳозирги «Интер» 2010 йили треблга эришган жамоадан яхшироқ. Индзаги жамоаси машинага айланди»

Марко Матераззи ҳозирги ва Жозе Моуринио бошқарувида 2009/10 йилги мавсумда треблга эришган «Интер»ни солиштирди. 

«Ростини айтсам, улар биздан яхшироқ ўйнашади. Уларни томоша қилиш роҳат. Индзагига миннатдорчилик билдириш керак. Натижага эришиш учун кучли футболчилар биргаликда ўзларини яхши ҳис қилишлари керак.

Мураббийлар жуда зўр, сўнгги йилларда улар жуда кам хатога йўл қўйишди. Ҳамма — Мхитаряндан тортиб Бареллагача — ўйинлар жиддийлигини ва нима қилиш кераклигини билишади. Бу жамоа шундай тузилган, идеал кўринади.

«Интер» бу мавсумда чемпион бўлишига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Бошиданоқ ишончим комил эди — Истанбулдаги Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг улар жуда ишончли. 

Скудетто йўли аниқ, Чемпионлар Лигасида эса ҳамма нарса қийин ва олдиндан айтиб бўлмайди.

Лекин «Интер» машинага айланди, улар қўрқмасдан ҳар ким билан ўйнаши мумкин. Ўйинчилар ва Индзаги калитни топишди. Энг зўр томони шундаки, улар муваффақият калитини биргаликда топишди», — деди «нерадзурри» сафида треблга эришган собиқ ҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар