10.03.2024 09:21
2064
Теглар
Кейн — Бундеслигадаги дебют мавсумида 4 бор ҳет-трик қилган илк футболчи

Ҳарри Кейн Бундеслигадаги 4-ҳет-тригини қайд этди.

«Бавария» форварди 25-тур доирасидаги «Майнц»га қарши ўйинда (8:1) уч бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Бунгача Ҳарри «Бохум» (7:0), «Дармштадт» (8:0) ва «Боруссия Д» (4:0) клублари билан ўйинларда ҳам ҳет-трикка эришганди. 

30 ёшли инглиз Бундеслига тарихидаги дебют мавсумида 4 бор ҳет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди.

2023/24 йилги мавсумда Кейн Германия чемпионатида 25 та баҳсда 30 та гол урди. Бунгача Бундеслигадаги дебют мавсумида фақат Уве Зеелер (1963/64) шунча тўп киритишни уддалаганди. Мюнхенликлар ҳужумчиси яна бир гол урса, мутлақ рекордчига айланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар