10.03.2024 12:22
701
Индзаги «Йилнинг энг яхши италиялик мураббийи» совринига сазовор бўлди

Йилнинг энг яхши италиялик мураббийи совринини Симоне Индзаги қўлга киритди. 

«Интер» бош мураббийи Италия миллий жамоасини 1982 йилги жаҳон чемпионатида ғалабага олиб келган Энцо Беарзотнинг номидаги мукофотига сазовор бўлди. Бу соврин 2011 йилдан бери ҳар йили италиялик мураббийларга топширилади.

«Буюк мураббий ва футбол арбоби номи билан аталган ушбу нуфузли мукофот учун миннатдорман. Мен билан йиллар давомида ишлаган барча кишиларнинг қўллаб-қувватлашисиз бу эътирофга сазовор бўлмасдим. Шунинг учун совринни уларга ва оиламга бағишлайман», — деди Индзаги.

Симоне ўтган мавсумда Милан клуби билан Италия кубоги ва суперкубогини ютди, ЕЧЛда финалгача етиб борди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар