10.03.2024 09:51
2912
Теглар
«Арсенал» — АПЛда йилни 8та ғалаба билан бошлаган 4-жамоа

«Арсенал» Премер-лига тарихида йилнинг дастлабки 8та ўйинида ғалаба қозонган тўртинчи жамоа бўлди. 

Микел Артета шогирдлари 28-турда «Брентфорд»ни (2:1) мағлуб этишди. 

Бунгача «Манчестер Юнайтед» 2009 йилда, «Ливерпул» 2020 йилда ва «Манчестер Сити» 2021 йилда шундай натижа қайд этганди. Эътиборлиси, бу жамоаларнинг ҳар бири мавсум якунида чемпион бўлишган. 

Сўнгги ғалабадан кейин «Арсенал» (64) турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Бугун, 10 март куни «Ливерпул» (63) ва «Манчестер Сити» (62) ўзаро тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар