10.03.2024 22:46
2769
Теглар
АПЛ. «Ливерпул» — «Ман Сити» тўқнашувида яна кучлар тенг келди

Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» «Энфилд»да рўбарў келишди. 

Мезбонларнинг кичик устунлигида ўтган беллашувда худди биринчи даврадагидек 1:1 ҳисоби қайд этилди. Биринчи бўлимда «шаҳарликлар»дан Стоунз ҳисобни очди, иккинчи бўлим бошида эса Акенинг хато узатмасидан кейин Нунес ишлаган пеналтини Мак Аллистер голга айлантирди. 

Клопп жамоаси очколарини 64тага етказиб пешқадам «Арсенал»га тенглашди, аммо тўплар нисбатига кўра Лондон клуби 1-ўринни сақлаб қолди. Пеп шогирдлари эса 63 очко билан 3-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 28-тур
Ливерпул — Манчестер Сити 1:1
10 март, «Энфилд»
Голлар: Мак Аллистер (50, пеналти) — Стоунз (23).
Ливерпул – Келлеҳер, Брэдли (Робертсон, 61), ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, Собослаи (Салоҳ, 61), Мак Аллистер, Эллиотт, Диас, Нунес (Гакпо, 76).
Манчестер Сити – Эдерсон (Ортега, 56), Уокер, Аке, Аканжи, Стоунз, де Брюйне (Ковачич, 69), Силва, Родри, Фоден, Ҳоланд, Алварес (Доку, 69).
Огоҳлантиришлар: Родри (45+2), Эдерсон (47), Силва (59).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар