10.03.2024 18:32
1612
Теглар
Анри: «Реал» Мбаппе билан Европа ва Испанияда 6-7 йил доминантлик қилиши мумкин»

Терри Анрининг фикрича, Килиан Мбаппе билан «Реал» Европада устунлик қилади.

«Агар Мбаппе Мадридга борса, уларда Европа ва ўз лигасида 6-7 йил ҳукмронлик қила оладиган жамоа бўлади, чунки футболчиларнинг барчаси ёш», — деди «Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси CБS Sports эфирида. 

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе «Реал»га эркин агент сифатида ўтиш учун «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.

Ҳужумчи Лига 1да бу мавсумда 21 та гол урди ва тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар