09.03.2024 20:30
2072
Суперлига. «Навбаҳор» ОКМК билан ўйинда мавсумдаги дастлабки очколарини йўқотди

Суперлига 2-тури доирасидаги марказий ўйинлардан бири Наманганда бўлиб ўтди.

«Навбаҳор» ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб дуранг қайд этди. Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов шогирдлари ўртасидаги баҳсда Табатадзе ҳисобни очган бўлса, Сардор Раҳмонов жавоб голини урди – 1:1.

Наманганликлар иккинчи бўлимда Одил Ҳамробековнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, аммо бош ҳакам VAR орқали вазиятни текширгач, дарвозабонга нисбатан қўполлик учун гол бекор қилинди. 

Шу тариқа, жамоалар 1 очкодан олишди ва «Навбаҳор» ҳисобида 4 очко, Олмалиқ клубида эса 2 очко мавжуд.

Суперлига. 2-тур
«Навбаҳор» - ОКМК – 1:1 

Ҳакам: Илгиз Танташев
Голлар: Тома Табатадзе 10 – Сардор Раҳмонов 18.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов.
Захирадагилар: 12.Александр Лобанов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 11.Асадбек Собиржонов, 21.Гиорги Никабадзе, 24.Достонбек Абдулхаев, 27.Озодбек Ўктамов, 33.Шодиёр Шодибоев, 71.Наврўзбек Иминжонов.
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид  Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку, 95.Мильян Шкрбич, 99.Иракли Рухадзе.
Захирадагилар: 1.Валижон Раҳимов, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Муроджон  Тошматов, 18.Азиз Холмуродов, 23.Искандар Бусинов, 77.Нодирбек Абдураззоқов, 88.Мурат Ерматов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар