Родри: «Олтин тўп»ни таянч яримҳимоячиси қўлга киритса, футбол учун яхши сигнал бўларди»
Родри таянч яримҳимоячиларининг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имконияти ҳақида гапирди.
– «Олтин тўп»ни барчамиз орзу қиламиз. Бу мисли кўрилмаган натижа бўларди. Аксарият афсонавий яримҳимоячилар ҳам бу совринни қўлга кирита олмаган. Ушбу совринни таянч яримҳимоячиси қўлга киритса, жуда хурсанд бўлардим. Чунки бу яримҳимоя чизиғи вакиллари учун ҳам, футбол учун ҳам қизиқ ва яхши сигнал бўларди. Яъни кўп гол ёки қатор ассистларсиз ҳам майдондаги меҳнат эвазига эътирофга сазовор бўлиш мумкинлиги исботланарди», - дейди «Манчестер Сити» футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Родри сўнгги «Олтин тўп» учун курашда 5-ўринни эгаллаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар