09.03.2024 10:41
790
Пауло Дибала – А Серияда феврал ойининг энг яхши ўйинчиси

Италия А Сериясининг ўтган ойдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди.

Унга кўра, «Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Италия чемпионатида феврал ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 30 ёшли аргентиналик ҳужумчи А Серия ўтган ойида 3 ўйинда 5та голга муаллифлик қилганди. 

Дибала жорий мавсум жами 27 ўйинда 14та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 7та узатма бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар