Суперлига 2-тур доирасидаги «Олимпик» - «Локомотив» баҳсидан (0:1) сўнг Темур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бугун биз яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман. Афсуски, ВАР орқали белгиланган пеналтидан гол ўтказиб, мағлуб бўлдик.
Негадир бизга келганда пеналти берилмади, «қизил»да ҳам шундай. Йил бошида бизга ундай ёки бундай вазиятлар учун қизил берилади дейишган эди, бугун эса билмадим... Ҳакамга эътирозим йўқ, у ёш. Лекин ВАРда-чи?
Билмадим, мағлубиятимизда қандайдир сабаблар рол ўйнади деб ўйлайман.
Албатта, Жасур Жалолиддиновнинг ўрни бошқача эди. Лекин бошқа болалар ҳам ёмон ўйнамади. Индивидуал жиҳатдан яхши ўйнай оладиган футболчиларимиз бор.
Ҳимояга иложсизликдан Беҳрўзни қўйгандик, ёш бўлса ҳам яхши ўйнади.
Камида битта гол урсак бўларди. Энди қайтган Мамасиддиқовда яхши вазиятлар бўлди. Баъзида тепиш керак бўлганда тепишмади. Шу жаҳлимни чиқарди.
Умуман олганда ёмон ўйнамадик », — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.