09.03.2024 15:30
1489
Теглар
Хави Ямал ҳақида: «Унда Мессини эслатадиган жиҳатлар бор, аммо уларни таққосламаган бўлардим»

Хави Ламин Ямални Лионел Месси билан таққосламасликни сўради.

16 ёшли хавбек «Маллорка»га қарши баҳсда «Барселона»га ғалаба (1:0) келтирувчи гол муаллифига айланди.

«Месси билан таққослаш якунда яхшиликка олиб келмайди. Ҳа, у чапақай, марказдан ҳужумга ўта олади, унда Мессини эслатадиган жиҳатлар бор. Аммо уларни таққосламаган бўлардим», - дейди Хави.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум Ла Лигада 27 ўйинда 4та гол ва 3та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар