10.03.2024 02:52
3496
Теглар
Франция чемпионати. «Ланс» «Брест»ни мағлуб этиб очколар бўйича «Монако»га етиб олди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Франция чемпионати 25-тури доирасида «Ланс» ўз майдонида «Брест»ни минимал ҳисобда мағлуб этди – 1:0.

Шу куни Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. У 7-дақиқада огоҳлантирилди. Учрашув давомида эса жамоасининг фаол ўйинчиларидан бири бўлди.

Ушбу ғалаба эвазига лансликлар 42 очко билан 3-ўриндаги «Монако»га ҳозирча етиб олишди ва урилган голлар сонига кўра 4-ўринда боришмоқда. «Монако» ўз ўйинини якшанба куни ўтказади.

Франция чемпионати. 25-тур

Ланс – Брест 1:0

Гол: 1:0 – 32 Агиляр.

Ланс – Самба, Агиляр, Гради, Данзо, Абдуқодир Ҳусанов, Франковски, Менди (Абдул-Самед, 82), Давид Кошта (Томассон, 82), Эль-Энауи, Сотока, Ваи (Саид, 72).

Брест – Бизот, Лала, Шардонне, Брассье, Локо, Ле-Мелу, Дель Кастийо (Браими, 81), Маньетти (Мартен, 71), Камара (Думбия, 71), Ле Дуарон (Перейра Лаже, 58), Мунье (Сатриано, 58).

Огоҳлантиришлар: Ҳусанов (7), Маньетти (69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар