Премьер-лига 28-тури доирасида шанба кунги сўнгги учрашув якунланди.
«Арсенал» Лондонда «Брентфорд»ни қабул қилиб, ғалабага эришди. Райс ҳисобни очган бўлса, 1-тайм якунида Висса Рэмсдейлнинг хатосидан кейин ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
86-дақиқада эса Ҳаверцнинг голи мезбонларга муҳим ғалабани келтирди. Биринчи голда бўлгани каби бу сафар ҳам Бен Уайт голга ассистентлик қилди – 2:1.
Шу тариқа, «Арсенал» 64 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. «Ливерпул» (63 очко) эртага, якшанба куни «Ман Сити»га (62) қарши майдонга тушади.
АПЛ. 28-тур
Арсенал – Брентфорд 2:1
Голлар: 1:0 – 19 Райс, 1:1 – 45 Висса, 2:1 – 86 Ҳаверц.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Зинченко, 79), Жоржиньо (Габриэл Жезус, 70), Эдегор, Райс, Ҳаверц, Троссард (Нелсон, 79), Сака.
Брентфорд – Флеккен, Роэрслев, Йоргенсен, Айер, Коллинз, Қуддус, Дамсгор, Нергор (Йенсен, 34), Янельт, Оньека (Ярмолюк, 78), Висса (Мопе, 78), Тоуни, Льюис-Поттер.
Огоҳлантиришлар: Оньека (4), Габриэл (10), Йоргенсен (21), Хавертц (45), Висса (72).