08.03.2024 11:33
1413
Теглар
Трент: «Сити» «Ливерпул»дан кўпроқ совринлар ютмоқда. Аммо молиявий фарқни инобатга олсак, бизнинг ютуқларимиз қадрлироқ»

«Ливерпул» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд мерсисайдликлар ва «Манчестер Сити» қўлга киритган совринлар ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.

«Манчестер Сити» кўпроқ совринларни ютган бўлса ҳам, бизнинг кубокларимиз клублар ўртасидаги молиявий фарқ туфайли кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. 

Ҳар икки клуб ҳам кучли жамоалар қуришган, аммо буни биз қандай амалга оширганимиз мухлисларимиз учун қадрлироқ бўлса керак», — дея Александер-Арнолднинг сўзларини келтиради Mirror. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 6 йил ичида «Ман Сити» 5 марта Англия чемпиони бўлди, 2019/2020 йилги мавсумда эса «Ливерпул» ғолиб чиқди. 

Жамоалар 10 март куни АПЛ 28-турида «Энфилд»да тўқнаш келишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар