08.03.2024 11:34
1372
Саудия клуби Рамосга қизиқмоқда, «Севиля» эса ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи

Саудияликларнинг Серхио Рамосга қизиқишлари давом этмоқда.

37 ёшли ҳимоячининг «Севиля» билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Унинг трансферига Саудия Арабистонининг бир қанча клублари қизиқмоқда. Харидорлар орасида футболчини ўтган ёзда ҳам таклиф қилган «Ал Иттиҳод» бор, деб хабар беради АS. 

Бу йилдан испан клубида вазият ўзгарди — «Севиля» маош харажатларини камайтириши керак. У Рамос билан шартномани узайтирмоқчи, аммо исталган нархда эмас. 

Ла Лиганинг ушбу мавсумида Серхио 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар